Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Парвардигордан ривоят қилиб шундай дедилар» дейилса, иккинчисида «Оллоҳ Таоло Расулуллоҳ с.а.в. қилган ривоятларида шундай деган», дейилади, маъно ҳар иккаласида ҳам бир хил.


Қуръон билан ҳадиси қудсий ўртасидаги фарқ шундан иборатки, Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам аниқ ваҳй орқали Оллоҳ тарафидан келган. Ҳадиси қудсий эса лафзи Расулуллоҳ с.а.в. тарафидан, маъноси илҳомланиш ва туш орқали Оллоҳ томонидан келгандир. Қуръон барчани ожиз қолдирувчи лафздир, у Жаброил фаришта орқали нозил бўлган. Ҳадиси қудсий эса ожиз қолдирувчи ҳам эмас, восита орқали ҳам эмас. Қуръон, ҳадиси қудсий ва бошқа ҳадисларнинг ўртасидаги фарқ шундан иборатки, Қуръон Пайғамбар с.а.в.га Жаброил олиб келган лафз, ҳадиси қудсий маъноси туш ё илҳом орқали Оллоҳнинг хабар бериши, бошқа ҳадислар эса худди ҳадиси қудсий каби маъноси Оллоҳ томонидан ва лафзи Расулуллоҳ с.а.в.дан, лекин уларни Оллоҳ Таолога нисбат берилмайди. Оллоҳ Таолога нисбат берилган ҳадиси қудсийнинг номи истилоҳий ҳисобланади.

 

Ҳадиснинг санади жиҳатидан исботланмаганлиги унинг заифлигидан далолат бермайди
Ҳадисни қабул қилишда санаднинг кучлилиги шарт. Аммо шуни билиш даркорки, муайян ҳадиснинг санади заиф бўлса, ҳадиснинг ўзини заиф ҳисоблаш нотўғри. Чунки ҳадиснинг бошқа санади бўлиши мумкин, аммо ҳадис ёзган имом ҳадисни фақат мана шу жиҳатдан қайд этган бўлса кифоя. Бирор ҳадиснинг санади заиф бўлса, бу ҳадис мана шу санад билангина заиф дейилиши мумкин, мутлақ матнни заиф деб ҳукм чиқармаслик керак. Шунинг учун санадни рад этиш ҳадисни рад этишни тақозо қилмайди. Бинобарин, жуда кўп ҳадислар борки, санади жиҳатидан исботланмагани билан, лекин кўпчиликдан эшитиб ўрганилгач, саҳиҳлиги аниқланиб, санадини суриштиришга эҳтиёж қолмайди. Бунга жуда кўп ҳадислар мисол бўлади: «Меросхўрга васият йўқ», «Товон ҳақи оқилгадир» ва шунга ўхшаш кўплаб ҳадислар.

 

Ҳадисни шаръий ҳукмга далил қилиш

Ақиданинг далили саҳиҳлигига қатъий ишонилган бўлиши шарт. Шунинг учун оҳод хабар ақидага далил бўлолмайди, гарчи ривоят ва матн жиҳатидан саҳиҳ ҳадис ҳисобланса ҳам. Аммо занний далил шаръий аҳкомларга далил бўлишга кифоя. Шунинг учун мутавотир ҳадис шаръий аҳкомга далил бўлиш билан бирга оҳод хабар ҳам шаръий аҳкомларга далил бўла олади. Лекин шаръий аҳкомларга далил қилинадиган оҳод хабар албатта саҳиҳ ҳадис ва ҳасан ҳадис бўлиши лозим. Шаръий аҳкомга заиф ҳадис мутлақо далил бўлмайди. Кимки уни далил қилса, у шаръий далил ҳисобланмайди. Ҳадисни саҳиҳ ёки ҳасан деб ҳисоблаш, барча ҳадисшунослар наздида саҳиҳ ёки ҳасанлиги эмас, балки ҳадисни танишга лаёқатли далил қилувчининг наздида саҳиҳ ёки ҳасанлигидир. Бунинг сабаби шундаки, баъзи ровийлар айрим муҳаддислар наздида ишончли ривоятчи деб ҳисобланса, айримларининг

 

228-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260